14 Сентябр 2024 йил 1441

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги савдо мажмуаларининг бирида бир фуқаро бошқа фуқарони урганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди.

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Сергели туманида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ишловчи 2001 йилда туғилган Б.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида бирга ишловчи 2006 йилда туғилган М.Т.ни қўли билан урган. Ушбу ҳолат савдо мажмуасининг бошқа ходими - 1998 йилда туғилган Х.Э. томонидан видео тасвирга олинган. Бироқ, фуқаро М.Т. мазкур ҳолат юзасидан муқаддам ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.

Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судига юборилган.

Барча янгиликлар

Text to speech